ЖУРАВЕЛЬ Михаил Семёнович

ЖУРАВЕЛЬ Михаил Семёнович (1904.21.11, Черкасси вилояти Яблонев тумани —1987.11.8, Кишинёв) — узумчилик сохасидаги селекционер олим, Маслово селекция ва уруғчилик ин-тини тугатган (1930). Молдавия Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1979). 1935-60 й. ларда Н. И. Вавиловнинг раҳбарлигида Бутуниттифоқ ўсимликшунослик ин-тининг Ўрта Осиё филиали (ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик и. т. ин-ти)да ишлади. А. М. Негруль билан ҳамкорликда ҳосилдорлиги юқори 16 янги узум навини яратди, улардан 7 нав р-нлаштирилган, Ўзбекистонда ва қўшни давлатларда катта майдонларга экилади (Гўзал қора, Жўраузум, Тарное, Ўзбекистон мускати, Мускат чарос, Победа ва б.). 1960—79 й. ларда Молдова узумчилик ва виночилик и. т. ин-ти селекция бўлими мудири (шу даврда 11 янги узум навини чиқарди). Токчиликка бағишланган бир қанча дарсликлар, қўлланмалар муаллифи. Янги узум навларини чиқаришда эришган ютуқлари учун Давлат мукофотига сазовор бўлган (1948).