ЖУЗДОН, жузгир — қоғоз солиш учун ишлатиладиган жилд, гилоф. Бадиий ҳунармандликда теридан ишланиб, кўпинча босма нақш ёки ироқи кашта билан безатилган. 19—20-а. бошларида Туркистонда кенг тарқалган.