ЖУВАЙН — Хуросондаги Нишопур б-н Бистом ш. лари оралиғида жойлашган қад. ноҳия. Жан. да Байxақ, шим. да Жожарм ноҳиялари билан чегарадош. Маркази Озодвор ш. Ёқут Ҳамавий Жувайнда 189 қишлоқ бўлиб, улар бир-бирига жуда яқин эканлигини ёзади. Машҳур фақиҳ, муҳаддис, муфассир ва муаррихлардан Абулмаъолий Зиёвуддин Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Жувайний, Хожа Шамсуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Жувайний, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Юсуф Жувайний, Алоуддин Отамалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад Жувайний ва б. Ж. да яшаб ижод этган.