ЖОСУСЛИК

ЖОСУСЛИК — давлат хавфcизлигига қарши жиноят; шахcнинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиш, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиш ёки тўплаш. Давлат сири ҳисобланадиган маълўмотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Жосуслик ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узок, муддатга озодликдан махрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. УзР да қонунга кўра, Жосуслик республика суверенитети, ҳудудий дахлеизлиги, хавфcизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш ҳисобланиб, у давлатга хоинлик қилиш деб баҳоланади. Бу хилдаги жиноят учун 10 й. дан 20 й. гача муддатга озодликдан махрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишта жалб этилган шахc, башарти ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри б-н ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан; ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноят очилишига фаол ёрдам берган шахc, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод этилади (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 160-модда).