ЖОНИКМАР ТОҒИ — Кашқадарё вилоятидаги тоғ. Ҳисор тизма тоғларининг жан.-ғарбий тармоғи. Энг баланд жойи 1319 м, уз. 14 км. Шим. дан жан. га ва жан.-ғарбга йўналган. Жоникмар тоғининг шим.ғарбий ён бағри зинапоясимон пасайиб Арабдашт ва Қуюқдашт текисликларига туташган. Ён бағирлари қуруқ сой ва жарлар билан ўйилган. Ён бағирларидаги тўқ бўз тупроқларда буғдойиқ, тоғ шувоғи, тоғолча, дўлана ва б. ўсади.