ЖИД

ЖИД (Gibe) Андре Поль Гийом (1869.22.11 – Париж – 1951.19.2) – француз ёзувчиси. «Имморалист» (1902), «Тор дарвоза» (1909), «Ватикан ертўласи» (1914), «Қалбаки пул ясовчилар» (1925) каби романлари, «Андре Вальтернинг дафтари» (1891) шеърлар китоби бор. «Ботқоқлик» (1895), «Ёмон ҳолда михланган Прометей» (1899), «Пастораль симфония» (1919) сатирик руҳцаги қиссалари ҳамда «Шоҳ Кандавл» (1901), «Саул» (1903), «Эдип» (1930) драматик асарлари муаллифи. Жиднинг кундаликлари, очерклар китоби ва «Достоевский» (1923) номли адабий-илмий рисоласи ҳам чоп этилган. Асарларида ғарб модернистларига хос хусусиятлар — инсоннинг руҳий оламини, индивидуал қиёфасини, шунингдек, ёлғизланиш ҳолатларини тасвирлаш етакчилик қилади. Нобель мукофоти лауреати (1947).