ЖАҲОНГИР МИРЗО (13961433.24.6) — Мовароуннаҳр хони (140509), Ҳисор ҳокими (1409-33). Темурийлардан. Муҳаммад Султон Мирзонинг катта ўғли. 1405 й. Амир Темур вафотидан сўнг, Халил Султон Самарқанд тахтига ўтиргач, 9 ёшли Жаҳонгир Мирзони хон кўтариб, ўзи отабеклик мансабида xукмронлик қилган. 1409 й. Шоҳрух Мирзо Мовароуннаҳрни эгаллаб Самарқанд тахтига Улуғбекни ўтқазган. Жаҳонгир Мирзога Ҳисор ҳокимлигини бериб, унга ёш бўлганлиги учун Ҳамза Сулдузни отабек қилиб тайинлаган. Мовароуннаҳрдаги ҳокимиятни қайта эгаллаш учун Улуғбекка қарши курашган. Бироқ Қизил Работ мавзеида Шоҳрух Қўшини билан бўлган жангда (12 июль 1410 й.) енгилган.