ЖАҲОН ОБ-ҲАВО ХИЗМАТИ — ер шари миқёсида об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб туриш билан шуғулланадиган тизим. Дунё аҳамиятига молик марказлар ҳамда ҳудудий ақамиятга молик метеорология марказларидан иборат. Жаҳон об-ҳаво хизмати о-ҳ. х. режаси 1967 й. да қабул қилинган. Бу марказлар ўзаро тезкор алоқа каналлари орқали ўзаро боғланган. Дунё аҳамиятига молик марказлар Вашингтон, Мельбурн ва Москвада жойлашган. Ҳудудий аҳамиятга молик метеорология марказлари 20 дан ортиқ ҳудудда, шу жумладан Ўрта Осиё ҳудудида ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ҳар қайси мамлакатда, шу жумладан, Ўзбекистонда об-ҳаво хизматлари фаолият кўрсатади. Буларнинг фаолиятини Жаҳон метеорология ташкилоти уйгунлаштириб туради. Жаҳон об-ҳаво хизмати марказлари бутун ер шаридаги об-ҳавонинг хoлати ҳақидаги маълумотларни марказлашган усулда тўплайди, уларни автоматик тарзда ишлаб чиқади, узлуксиз ишлаб турадиган метеорология ва аэрология тармоқлари, об-ҳавони кузатиш кемалари ва метеорология сунъии йўлдошлари кузатувларидан фойдаланади, тайёр маълумотларни, об-ҳаво хариталарини, об-ҳавони олдиндан айтишга дойр материалларни тарқатади.