ЖАНДАРМЕРИЯ (франц. gendarmerie) — ҳарбий ташкилотга эга бўлиб мамлакат ичкарисида ва армияда (дала Жандармерия) соқчилик вазифаларини бажарган полиция. Дастлаб 1791 й. Францияда вужудга келган. 1815 й. да рус армиясида жандарм қисмлари тузилган. 1827—1917 й. ларда Россияда сиёсий полиция вазифасини бажарувчи Алоҳида жандарм корпуси мавжуд бўлган.