ЖАНГОВАР БУЙРУҚ — жанговар вазифани бажариш учун қўмондон томонидан қўшин (армия, флот, қўшилма, қисм, бўлинма ва ҳ. к.)ларга бериладиган буйруқ. Ж. б. оғзаки ёки ёзма тарзда бўлиб, унда душман гуруҳи ва унинг ҳаракатига баҳо берилади, қисм (бўлинма)ларнинг жанг пайтидаги ҳаракат тартиби ва вазифалари, қўшин қисмларнинг вазифалари, итоатда бўлган қисмларнинг вазифалари ва тайёргарлик вақти, бошқариш гуруҳининг ўрни ва б. зарур маълумотлар кўрсатилади. Жанговар буйруқ қисқа, содда ва тушунарли бўлади.