ЖАЗОИРЛАР

ЖАЗОИРЛАР, Жазоир араблари — халқ, Жазоир Халқ Демократик Республикасининг асосий аҳолиси. Умумий сони 22,2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Жазоирда 21,2 млн. киши, Францияда 820 минг киши яшайди. Араб тилида гаплашадилар. Диндорлари — сунний мусулмонлар.