ИШРАТ ҲОВЛИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик. 1832—34 й. ларда Тош ҳовли саройига қўшимча қилиб қурилган. Умумий тарҳи 43×36,5 м. Тузилиши Арз ҳовлига ўхшаш. Ишрат ҳовли Ҳ-Дан тантанали маросимлар ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришда фойдаланилган. Жан. даги 1 устунли айвонлар орқали хона-залларга кирилади. Айвон олди ёғоч ўймакорлигидаги устун ва панжаралар билан безатилган. Хона безагида ганч ўймакорлиги, муқарнасли шарафалар, ҳамда гуллаётган дарахт ва мевалар тасвири қора, кўк, қизил рангларда безалган. Шипига ҳовузаклар ишланган. Ҳовли ўртасига ёз кунлари дам олиш учун ғиштдан доира шаклида супа ишланган.