ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ — ўқув машғулотлари тури. Унда ўқувчи (талаба)лар корхона, тиббий, педагогик, и. т. ва бошқа муассасаларда ўқув дастурларида белгиланган и. ч. вазифаларини мустақил равишда бажарадилар. Ишлаб чиқариш амалиёти талаба ёки ўқувчилар назарий билимларини амалий ёки унумли меҳнат билан боглаб, уларда кўникма ва малакалар ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш амалиёти муддати муайян ўқув юртининг тасдиқланган ўқув режасида белгиланади.