ИШКАМИШ (18-а. гача Искимишт, Сикимишт) — Афғонистоннинг шим. шарқида жойлашган тарихий шаҳар. Оқсарой (Қундуздарё) дарёси ирмоғининг юқори оқимида, Қундуз ш. дан 190 км жан. шарқда жойлашган. Хитой йилномаси — «Таншу» да Сики-ми-сити ш. деб қайд этилган (659 й.). «Ҳудуд ул-олам»та кўра, 10-а. да Ишкамиш деҳқончилик ривожланган, мўл-кўл дон етиштирувчи кенг ноҳия бўлган. 19-а. да маҳаллий аҳоли ўртасида Ишкамиш атрофидаги тоғли вилоятни «Эск-мушк» ёхуд «Эшк-мушк» деб аташ урф бўлган. Ишкамиш текис ерлар, кўплаб яйлов, ўтлоқлари бўлган кенг водийда жойлашган. Ишкамишнинг аҳолиси, асосан, ўзбеклардан иборат бўлиб, улар деҳқончилик, чорвачилик ва тўқимачилик, шунингдек, туз савдоси билан шуғулланган. Табарийнинг ёзишича, 8-а. да Ишкамишда Вахш Хашон деб аталувчи чашма бўлган. 709 й. шу чашма ёнида Қутайба ибн Муслим Бодхиз ш. нинг туркийлардан бўлган ҳокими, Тохаристон аҳолисининг арабларга қарши қўзғолони раҳбари Низак тархоннҳҳ оёқ-қўлини дорга михлаш йўли билан қатл этган. Амир Темур ва Темурийлар даврида Ишкамиш бутун Бадахшон каби Темурийлар салтанатига вассал қарамликда бўлган. 15-а. охири — 16-а. бошларида (1445—96), сўнгра (1507—08) бу ерда темурий Бадиуззамон б-н Хусравшоҳ, Бобурнмнг укаси Носир Мирзо билан Бадахшон беклари ўртасида ҳарбий қаракатлар содир бўлган. 16-а. бошида Ишкамишни Шайбонийхон эгаллаган, унинг вафотидан сўнг Бадахшон 80 йил мобайнида темурий мирзо Сулаймоншоҳ қўлида бўлган. Фақат 1584 й. га келиб уни Абдуллахон //эгаллаган. Аштархонийлар даврида Ишкамиш дастлаб Абдулазиз султонга, сўнгра (1631 й. дан) Хусрав султонга иқто қилиб берилган; кейинчалик Муҳаммад Муқим султон ва Маҳмудбий оталиқ даврида И. Қундузга тобе бўлган. 18-а. нинг 1-ярмида Ишкамиш ёрийлар сулоласи билан Каттагон ўзбеклари ўртасида ку-раш майдонига айланган. 1713—14 й. Мир Ёрбекнинг иккинчи ўғли ва вориси Юсуф Алихон Ишкамишни Кундуз ҳокими қўлидан тортиб олган. 1718—20 й. да Маҳмудбийнинг вориси Юсуфбий Ишкамишни яна Кундузга тобе этган. Бироқ ёрийлардан Мир Зиёвуддин Или ўлкасидан келган қалмиклар ёрдамида уни ўзига бўйсундирган. Шундан буен Ишкамиш ёрийлар, кейинчалик, Дурронийлар давлати ва Афғонистон таркибида.
Ад.: Ахмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.