ИШИМ

ИШИМ — Қозоғистон ва РФ даги дарё. Иртииткнт чап ирмоғи. Уз. 2450 км, ҳавзасининг майд. 177 минг км2. Қозо-ғистон паст тоғларидан бошланади. Остона ш. дан қуйида дарё водийси кенгаяди. Қуйироқда Ғарбий Сибирь текислигига чиқади ва Ишим даштидан ўтади. Қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш еридан 215 км да 56,3 м3/сек, энг купи 686 м3/сек. Вячеслав ва Сергеев сув омборлари курилган. Ишим ичимлик суви билан таъминлайди, суғоришда фойдаланилади. Нояб. бошларида музлаб, апр,—майда муздан бўшайди. Петропавловскдан юқорига 270 км ва Викулово қишлоғидан қуйилиш жойигача кема қатнайди. Ишим бўйида Остона, Державинск, Есил, Петропавловск, Ишим ш. лари жойлашган.