ИТЖУМРУТ (Rhamnus) — чилонжий-дадошлар (жумрутдошлар) оиласига мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Бўйи 3,5 м ча. Барглари тухумсимон, ўткир учли, бандли, чети тишли, қарамақарши ўрнашган. Гуллари майда, меваси резавор. 150 дан ортик, тури маълум. Ўзбекистонда 4 тури усади. Шундан сурги Итжумрут ёки тоғжумрут кенг Tap-калган. Мевасининг таркибида антра-гликозидлар, флавоноидлар, қанд, бўёқ ва б. моддалар бор. Мевасининг қайнатмаси, дамламаси сурги дори сифатида ишлатилади.