ИСОҚОВА Шарофат Жабборовна

ИСОҚОВА Шарофат Жабборовна (1948.1.5, Гулистон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Андижон пед. интини тугатган (1971). 1971 й. дан Гулистон туманидаги 5-, 1-, 1980 й. дан 14-мактабда кимё-биол. ўқитувчиси. У ўз фаолияти даврида бир қанча гербарий ва альбомлар тайёрлади, замон талабига мос кимё хонасини ташкил этди. Дарсларни янги педагогик технология асосида кўргаз-мали қуроллар, техник воситалар ёрдамида ўтади.