ИСЛОМОВ

ИСЛОМОВ Ҳожисиддиқ (1893, ҳоз. Фарғона вилояти, Лоғон қишлоғи — 1933, Тошкент) — илк ўзбек профессионал актёрларидан. Ўзбек театри актёрлик санъатида комедия жанрининг ривожланишига самарали ҳисса қўшган. Москвадаги ўзбек драма студиясида] тахсил олган (1924-27). 1917-24 й. ларда Ҳамза тузган Фарғона ўлка сайёр труппасида, 1927—33 й. ларда Ҳамза театрида актёр. Ўзбек халқанъанавий теат-рини замонавий театр билан боғлашга ин-тилган, ҳажвий образлар яратган. Энг яхши роллари: домла («Ҳужум»), табиб («Ҳалима»), домла («Туҳматчилар жазоси»), Панталоне («Маликаи Турандот»), Осип («Ревизор») ва б. Ху-шовоз хонанда ҳам бўлган. Концертларда кулгили қўшиқлар айтган, қизиқчилик қилган, Миршоҳид Мироқилов билан ҳажвий дуэт яратган.