ИСЛОМ ОЛАМИ КОНГРЕССИ (ИОК) — мусулмон мамлакатлари арбобларини бирлаштирган биринчи халқаро ислом ташкилоти. 1926 й. да Маккада ташкил этилган. Қароргоҳи Карочи ш. (Покистон)да. ИОК фаоли-ятида мусулмонларнинг ҳар йилги ҳаж зиёрати тугаган вақтда тўпланадиган Олий Кенгаш раҳбарлик қилади. ИОК бир неча и. т. марказлари орқали ислом тарихи, ақидалари, фалсафаси соҳасида тадқиқотларни амалга оширишга раҳбарлик қилади, ислом мавзуидаги нашрлар (хусусан, «Мусулмон олами» журнали)ни чиқариб туради, унинг их-тиёрида «Ислом овози» радиостанцияси мавжуд.