ИРОҚЛИКЛАР (Ироқ араблари) – халқ. Ироқнинг асосий аҳолиси (14,5 млн. киши). Умумий сони 14,6 млн. киши (1990-й. ларўртаси). Шунингдек, Кувайт, Германия ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Араб тилининг Ироқ лаҳжасида гаплашадилар. Диндорлари — асосан, шим. да мусулмон-суннийлар, жан. да шиалар. Ироқҳудуди (Икки даре оралиғи) 7-а. да араблар томонидан босиб олинган 8-а. да Бағдод Араб халифалигининг пойтахтига айланган.
Араблар Икки даре оралиғининг қад. аҳолиси авлодлари билан аралашиб кетганлар. 1958 й. даги инқилоб натижасида миллий уюшув жараёнлари кучайган. Ироқликларнинг бир қисмида қабилавий бўлиниш сақланиб қолган (юздан ор-тиқ қабила номлари маълум). Ироқликларнинг асосий машғулотлари — деҳқончилик, чорвачилик, жан. туманларда боғдорчилик, полизчилик. Шаҳар аҳолиси ҳунармандчилик, савдо, саноат (асосан, нефть), хизмат кўрсатиш соҳасида банд.