ИОН АЛМАШТИРУВЧИ СМОЛАЛАР — юқори молекулали синтетик (полимер) органик ионитлар. Улар эримайди, электролит эритмалари органик эритувчиларда чегараланган миқдорда бўкади, сувли ва сувсиз органик эрит-маларда ион алмаштиради. Ионитларнинг умумий таснифга мувофиқ, Ион алмаштирувчи смолалар катион алмаштирувчи (поликислоталар), анион алмаштирувчи (полиасослар) ва амфотер ёки биполяр (поли-амфилиотлар) турларга бўлинади. Катион алмаштирувчи смолалар кучли ва кучсиз кислотали, анион алмаштирувчи смолалар эса кучли ва кучсиз асосли бўлади. Смолаларда фақат бир хил ионоген гуруҳлар (мас, сульфогуруҳ) бўлса — монофункционал гуруҳлар деб, ҳар хил ионоген гуруҳлар бўлса — полифункционал гуруҳлар деб аталади.
Ион алмаштирувчи смолаларга эримайдиган полиэлектролитлараеб қараш мумкин. Поливалент (кўп зарядли) ион мол. катта бўлганидан амалда қаракатланмайди. Ион алмаштирувчи смолалар поли-мерланиш, поликонденсатланиш йўли билан ёки ионит хоссаларига эга бўлмаган полимерии кимёвий ишлаш йўли билан олинади. Ион алмаштирувчи смолалар сув таркибидаги тузни кетказиш, нодир элементларни ажратиб олиш, органик ва анорганик синтез маҳсулотоларини тозалашда қўлланилади.