ИНЬЧУАНЬ, Нинся — Хитойнинг шим. қисмидаги шаҳар. Нинся-Хуэй мухтор р-нининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 943,4 минг киши (1998). Хуанхэ дарёсидаги пристань. Суғориладиган қ. х. райони марказида жойлашган; чорва маҳсулотлари бозори. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор.