ИНТЕРНАЦИОНАЛ

ИНТЕРНАЦИОНАЛ — тарихда халқаро ишчиларнинг, социалистик, ком-мунистик партияларнинг уюшмалари. 1-Интернационал (Халқаро ишчилар ширкати) — пролетариатнинг 1864 — 76 й. лардаги биринчи халқаро ташкилоти. Унга К. Марс ва Ф. Энгельс Лондонда асос солган; 2-Интернационал — социалистик партияларнинг халқаро бирлашмаси. 1889 й. да Энгельс иштирокида Парижда ташкил топган. 1-жаҳон уруши бошланиши билан тарқалиб кетган. Шунингдек, Берн И. и (1919-23), «2 У2-И.» (Вена И. и, 1921-23) ҳам бўлган. Улардан 1923 й. Гамбург ш. да Социалистик ишчи Интернационали ташкил топди (бу Интернационал 2-жаҳон уруши бошлангач, ўз фаолиятини тўхтатди); Ком-мунистик Интернационал (Коминтерн, 3-И., 1919 й. Москвада асос солинди, 1943 й. тарқатиб юборилди); 4-И. (1938 й. Парижда Л. Д. Троцкий асос солган) ва б. 1951 й. Франкфуртмайнда Социалистик Интернационал (Социнтерн) ташкил топди. У 103 та партия ва ташкилотни бирлаштиради.