ҲОЖИМУРОД (18-а. охири – 1852.23.4) — Кавказ халқларининг подшо Россиясига қарши кўтарган мяллий озодлик ҳаракати раҳбарла-ридан бири, Шомилнинг ноиби.
Авар хонларига яқин хонадонда туғилган ва тарбияланган. Имом Ҳамзатбекка қарши чоризм томонидан уюштирилган суиқасдда фаол қатнашган (1834). Ҳамзатбекнинг ўлимидан сўнг, чор Россиясининг ишончли одами Аҳмадхон Мехтулин билан бир-галикда Авар хонлигини бошқарган. А. Мехтулин юбориб турган маълумот-ларга асосан, Ҳожимурод махфий равишда Шомил билан алоқа боғлаганликда айб-ланган ва рус маъмурлари томонидан қамоққа олинган (1836). У қамоқцан қочиб, Цельмес овулига ўрнашган. Тоғликларнинг озодлик кураши (қ. Кавказ урушлари)гя қўшилиб, шомилнинг энг яқин сафдошлари ва ноибларидан бирига айланган. жасур ва қатъиятли шахс сифатида подшо қўшинларига қарши кўплаб жангларда қатнашиб, шуҳрат қозонган ва партизан урушида ўзининг бутун ҳарбий қобилиятини намо-йиш қилган. Имомлик ичидаги баъзи тартиблар, русларга қарши уруш тактикаси ва стратегияси масалаларидаги ихтилофлар, шунингдек, Ҳожимурод характерида мавжуд такаббурлик ва манманлик натижасида у билан шомил ўртасидаги муносабатлар бузилган. 1851 й. 23 нояб. да Ҳожимурод руслар томонига ўтган, бироқ 1852 й. апр. да улардан қочиб, тоққа кетган ва Нуха ш. даги отишмалар пайтида ўлдирилган. Ҳожимуроднинг фожиали ўлими рус ёзувчиси Л. Н. Толстойнмнт «Ҳожимурод» (1896—1904) қиссасида ўз аксини топган.
ЛЛ. Дегаев В. В., Имом Шамиль: пророк, властитель, воин, М., 2001; Казиев Ш., Имам Шамиль, М., 2001.