ҲИМЪЯРИЙЛАР ПОДШОЛИГИ — Жан. Арабистондаги давлат. Мил. ав. 1-а. да вужудга келган. Мил. 1-а. дан Жан. Арабистонда ҳукмронлик мавқеига эга бўлиш учун Саба билан курашга киришган. 4-а. бошида Жан. Арабистоннинг бутун ҳудудини бўйсундирган. 6-а. бошида эфиоплар (ҳабашлар), 6-а. нинг 70-й. ларида Сосонийлар томонидан босиб олинган.