ҲИД БИЛИШ НЕРВИ

ҲИД БИЛИШ НЕРВИ [пегуш о1Ғас1огш8| — бош мия нервларинчнг 1-жуфти. Ҳидлов рецептор ҳужайраларининг ўсимталари (аксонлар)дан ҳосил бўлади (қ. Ҳид билиш аьзолари). Бу ўсимталар ўта нозик нерв толаларига киради. Сут эмизувчиларда (бошқа умуртқалилардан фарқли) Ҳид билиш нерви яхлит бир тутам бўлмай бир нечта ҳидлов ипчаларини ҳосил қилади. Бу толалар ғалвирсимон суяк кўндаланг (илма-тешик) пластинкасининг тешикларидан ўтиб, бурун бўшлиғига киради ва шиллиқ қаватга тарқалади. Ҳид билиш нервининг ҳид қабул қилувчи рецеп-торлари буруннинг шиллиқ қаватида жойлашган.