ГУЛКЎРПА — сўзана тури; матога кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Гулкўрпанинг безак мужассамоти асосан ислимий нақшлардан иборат, марказига йирик ва бурчакларига кичик доирасимон ёки юлдузсимон гуллар, ҳошиясига майда (гулшохча)лар тиқиладиган мужассамот кенг таркалган, баъзан мужассамотга ёзувлар (арабча ва б.) киритилади. Гулкўрпада нақш гулнинг ўзи кашта билан тикилиб кўп жойи (замини) очиқ қолдирилади. Асосан, оқ ёки рангли ип газлама, шойи, баъзан духобага ҳам тиқилади. Тошкент, Шаҳрисабз ва б. бадиий буюмлар ф-каларида ишлаб чиқарилади.