ГУБАНЛАР, дўрдоқ бал иқлар (Labridae) — окун (олабуға)симон балиқлар туркумининг бир оиласи. Кўпчилик турлари танасининг уз. 10 — 30 см, вазни 250 г ча; баъзи турларининг уз. 1,8 м га, вазни эса 27 кг га етади. 400 турни ўз ичига олган 50 га яқин уруғи маълум. Тропик ва мўътадил иқлимли денгизларда учрайди; бир қанча турлари сув ўтлари ёки маржон полиплар орасида яшайди. Ранги яшаш муҳитига мослашган ялтироқ, тиниқ бўлади. Қора денгиз ва Азов денгизида 8 тури бор. Майда умуртқасиз ҳайвонлар, қисқичбақасимонлар, моллюскалар ва б. билан озиқланади; ўсимликхўрлари ҳам бор. Кўпинча сув ўтлари орасига тухум ташлаб кўпаяди; кам овланади.