ГУАНЧЖОУ

ГУАНЧЖОУ, Кантон — Хитойнинг жан. даги шаҳар ва порт, Жан. Хитой денгизидан ПО км, Чжуцзян (Марварид) дарёсининг дельтасида жойлашади. Гуандун провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,7 млн. киши чамасида (1998), аксарияти хитой (хан)лар. Г. Хитойнинг кўҳна шаҳарларидан. Илк бор мил. ав. 3-а. да Фаньюй номи билан тилга олинган. Г. Жан. Хитойнинг муҳим иқтисодий марказларидан. Қадимдан ташқи савдо порти бўлиб келган. Юк ортиш ва тушириш бўйича мамлакатда 3-ўринда туради (йилига 15 млн. т). Т. й. тугуни, халқаро аэропорт бор. Саноат тармоқларидан тўқимачилик (асосан ипак, ип ва жут газлама и. ч.), озиқ-овқат, умумий машинасозлик, кора металлургия, қоғоз, кимё, қурилиш материаллари саноати ривожланган. Бадиий ҳунармандчилик буюмлари экспорт қилинади. Гуанчжоуда бир неча олий ўқув юртлари, жумладан Сунь Ятсен номидаги ун-т (1924), тиббиёт, пед., молия-иқтисод ин-тлари, ботаника боғи ва б. бор.