ГРЕК ТИЛИ

ГРЕК ТИЛИ — Ҳинд-европа тиллари оиласининг грек гуруҳига мансуб. Жан. Балқон я. о. ва унга чегарадош Иония ва Эгей денгизи бўйларида ҳамда Жан. Албания, Миср, Жан. Италия ҳудудларида тарқалган. Бу тилда Грецияда 9,3 млн., Кипрда 530 мингдан зиёд киши сўзлашади (1990-й. лар ўрталари). Греция ва Кипрнинг (турк тили билан бир қаторда) расмий тили. Грек тили Қад. Макетон тили билан қариндошдир. У тарихан 3 даврга бўлинади: қад. (юнон тили), ўрта (5—7-а. лар), янги (15-а. дан бошлаб) Грек тили Бу тилда турли шевалар мавжуд. Мазкур тил бой адабиётга эга. Қад. грек (юнон) тилида ёзилган тарихий ва маданий ёдгорликлар сақланиб қолган.

Грек тилида 5 унли фонема, юқори ва қуйи тишлар оралиғида талаффуз қилинувчи ундошлар мавжуд. Морфологиясида мураккаб феъл замонлари ва бунинг аналитик шакллари бор. Гап тузилишига кўра сўзлар эркин тартибга эга. Грек тили луғат таркибида роман, славян ва туркий тиллардан ўзлашган сўзлар кўп. Ёзуви юнон алифбоси асосида.