ГРАЦИАН

ГРАЦИАН Флавий (Flavius Greatianus) (359.18.4, Сирмий — 383.25.8, Лугду-нум) — Рим императори (367—383). 367 й. дан отаси Валентиниан I (364—375) билан биргаликда Рим империясининг ғарбий қисмини бошқарган. Христиан динининг тарафдори бўлгани учун мажусий коҳинларни даромад ва имтиёзлардан маҳрум қилган. 382 й. сенатдан мажусийлик рамзи — Зафар меҳробини олиб ташлаш ҳақида фармон берган. 378-й. дан алеманнлар ва готларп қарши уруш олиб борган.