ГОВКАПТАР (Соlumba palumbus) — каптарлар туркумига мансуб қуш. Европа, Шим. Африка ва Ғарбий Осиёда тарқалган. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида учрайди. Қишлаш учун кузда жан. га учиб кетади, баҳорда қайтиб келади. Тоғ ўрмонларида сувга яқин ерларда яшайди. Уясини дарахт шохчаларига солади ёки бошқа қушларнинг эски уясидан фойдаланади. Иккита тухум қўяди. Тухумни нари билан модаси галма-галдан 17—18 кун босади. Дон, уруғ ва мевалар билан озиқланади. Ов қуши сифатида аҳамияти ошиб бормоқда.