ГЛИКОЛЛАР

ГЛИКОЛЛАР (юн. glykys — ширин) , алкандиоллар, икки атомли спиртлар — алифатик қаторнинг умумий формуласи СпН2п(ОН)2 бўлган қўш гидроксил гуруҳли органик бирикмалар. Энг оддий вакили этиленгликоль НОСН2—СН2ОН. Ту-бан Гликоллар — сув ва спиртда яхши эрийдиган рангсиз қовушқоқ суюкликлар, юқори Гликоллар — спирт ва эфирда яхши, сувда ёмон эрийдиган қаттиқ моддалар.

Гликоллар кимёвий хоссалари жиҳатдан бир атомли спиртларга ўхшайди. Гликоллар ишкррий металлар ва уларнинг гидроксидлари билан гликолятлар, бир асосли карбон кислоталар, уларнинг ангидридлари ёки хлорангидридлари билан мураккаб моно – ва диэфирлар, икки асосли кислоталар ва уларнинг ҳосилалари билан мураккаб полиэфирлар, қуйи молекуляр икки асосли кислоталар ва уларнинг эфирлари билан циклик бирикмалар ҳосил қилади. Гликоллар тегишли дигалогенидларни ёки хлоргидринларни гидролиз қилиб, 1,2-Г. эса тегишли эпоксид ёки олефинлардан гидратация усулида олинади. Юксак Гликолларнинг мураккаб эфирлари эритувчилар ва пластификаторлар сифатида ишлатилади. Улар антифризлар, гидравлик суюқликлар олишда, Гликоллар эфирлари синтезида, полиэфир смолалар и. ч. да қўлланилади.