ГЛЕДИЧИЯ

ГЛЕДИЧИЯ, тикандарахт (Gleditshia) — бурчоқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Барги қўш патсимон мураккаб. Гуллари бир жинсли., актиноморф, майда, кўкиш, барг қўлтиғидан чиққан бошоқсимон чочоқ тўпгулда жойлашган. Дуккаги йирик, узун, жигарранг, Шим. ва Жан. Америкада, Жан. Осиёда ва Африка тропикларида 12 тури маълум. Шим. Америкадан келиб чиққан тиканли Гледичия (G. tricanthos) Ўрта Осиё, Кавказ, Қримда экилади. Тез усади, бўйи 40 м гача бўлади. Май—июнда гуллайди; қурғоқчиликка чидамли, қаттиқ тиканли, яшил девор ҳосил қилиш учун экилади. Гледичиянинг гули нектарга бой.