ГИПЕРНЕФРОМА

ГИПЕРНЕФРОМА (гипер… ва юн. hephros — буйрак) — буйрак қилнайчаларининг эпителий ҳужайрасидан ўсиб чиқадиган хавфли ўсма (буйрак раки). Касаллик зимдан бошланади. Бемор ўзини нохуш сезади, тез чарчайди, дармонсизлик, иштаха ва кайфиятнинг айниши каби белгилар аста-секин зўрая бориб, кейинчалик бел соҳаси симиллаб оғрий бошлайди, баъзан оғриқ бўлмайди. Гоҳо беморнинг ҳарорати кўтарилиб, қон босими ортади. Сийдикда эритроцитлар пайдо бўлади, қон деярли кам учрайди. Касаллик ультратовуш ташҳис ва рентген текширувлари асосида аниқланади. Кимёвий терапия ҳамда жарроҳлик усули қўлланилади.