ГИПЕРГЕН МИНЕРАЛЛАР

ГИПЕРГЕН МИНЕРАЛЛАР — гипер генез зонасида, яъни Ер пўстининг энг юқори қисмида паст т-ра ва босимда ҳосил бўлган минераллар. Энг кўп тарқалган Гиперген минералларга силикат жинсларининг нурашидан хрсил бўлган гилли минераллар киради. Гидроксидлар, кислород кислотаси тузлари (сульфатлар, карбонатлар, нитратлар ва б.) кўп учрайди. Гиперген минералларга гидратация (кристалл панжарасига молекуляр сув ёки гидроксиднинг кириши), элементларнинг юқори даражада оксидланиш (темир, марганец, олтингугурт ва б.) хусусиятлари хос. Гиперген минераллар ҳосил бўлишида кислород, сув, карбонат, сульфат, хлорид ва фосфат кислоталарининг ионлари асосий роль уйнайди. Бундан ташкари иқлим, рельеф, минералларнинг физик, кимёвий хусусиятлари ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг фаолияти ҳам аҳамиятли. Гиперген минераллар чўкинди конларни ва қад нураш пўстининг фойдали қазилмалари (боксит, гил, оҳактош, кумир, туз ҳамда темир ва марганец рудалари)ни излашда муҳим аҳамиятга эга.