ГИМЕНОФОР (гимений ва юн. Phoros — эга бўлган) — базидиомицетларнинг гименийга эга бўлган мевали танаси сирти. Тубан вакилларида Гименофор силлиқ, юксак базидиомицетларда пластинкасимон ёки найсимон. Оралиқ шакллари: тикансимон, бурмали, қиррали, кўндаланг пластинкали ва б. Г. тузилишининг мураккаблашуви гимений юзасининг кенгайиши (шунга мувофиқ споралар сонининг ошиши) ва гименийни мевали тананинг пастки юзасига силжиши орқали содир бўлган. Бу ҳол гименийни жароҳатланишдан ҳимоя қилиш имконини беради ва спораларнинг тарқалишига қулайлик туғдиради.