ГИДРОКСИДЛАР — металларнинг умумий формуласи (МеОН)п бўлган (бу ерда п — металлнинг оксидланиш даражаси) анорганик бирикмалари. Асослик ва амфотерлик хоссаларига эга бўлиши мумкин. Ишқорий, ишқорий-ер металлар ва Те(1) Гидроксидлари ишқорлар дейилади. Эритманинг муҳитига қараб ҳам кислота, ҳам асос хоссасига эга бўлган. Гидроксидлар: (ZnOH)2, (BeOH)2, (GaOH)3, А1(ОН)3, (SnOH)2, (PbOH)2 ва б. амфотер Гидроксидлар дейилади. Улар кислоталар таъсирида тузлар, кучли асослар таъсирида эса гидроксокомплекслар ҳосил қилади. Мас, рух гидроксиди кислота билан ҳам, асос билан ҳам реакцияга киришади.
Гидроксидлари (LiOH дан ташқари) қиздирилганда суюқланади, бошқа Гидроксидлар эса, жумладан LiOH ҳам парчаланади, мас, (CuOH)2 -» CuO+H2O.
Гидроксидлар металл оксидларини сув билан бириктириб олинади. Баъзи элемент оксидлари сувда эримаганлиги сабабли уларнинг Гидроксидлар ини олиш учун туаларига ишқор таъсир эттирилади. Деярли ҳамма элементларнинг Гидроксидлари аниқланган. Уларнинг баъзилари табиатда минераллар (мас, гидраргиллит А1(ОН)3, брусит (MgOH)2) ҳолида учрайди.