ГИДРАТЛАР (юн. hydor – сув) – оддий ва мураккаб моддалар (тузлар, кислоталар, асослар ва органик бирикмалар) нинг гидратланиши натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги моддалар. Гидратлар таркибидаги сув молекулалар шаклида булади. Кимёвий формулаларда сув айрим ёзилади, мас, MgCl2-6H2O ёки [Mg(H2O)6Cl2j. Ҳароратни ошириб ёки атрофдаги буғ босимини камайтириб, Гидратлар даги сувни йўқотиш мумкин. Баъзи табиий минераллар (гипс, кизерит, карналлит ва ҳ. к.) Г. дан иборат. Магний хлорид MgCl2 2, 4, 6, 8 ва 12 молекула сувли кристалл огидратлар ҳосил қилади. Сувли эритмаларда Гидратлар ҳолида кристалланган тузлар, кислоталар ва асослар кристаллогидратлар дебаталади, улардаги сув эса кристаллизация суви деб юритилади. Кристаллогидратлар кимёвий индивидуал моддалар сифатида намоём бўлади.
Коллоид ҳолидаги зарраларнинг гидратланиши натижасида адсорбцион Гидратлар вужудга келади. Уларнинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, буғ босими ва т-расига боғлиқ, мас, силикат кислота гелида 25% гача сув бўлиши мумкин. Баъзи моддалар (мас, цеолитлар, протеинлар) кристаллари ҳам бир қадар сув молекулаларини юта олади. Гидроксидлар, спиртлар ва углеводлар Г. эмас, чунки уларда сув молекулалари ўрнига элемент ёки гидроксил гуруҳ (Н ва ОН) бўлади.