ГИББОНЛАР

ГИББОНЛАР (Hylobatidae) — кичик одамсимон маймунлар оиласи. Олдинги оёқлари ҳаддан ташқари узун (ёйилганида 2 м гача). Думи йўқ, кичкина қуймич қадоғи бор. 2 уруғи: асл Гиббонлар (Hylobates) ra 6 тур, нисбатан йирик сиаманг ёки ёпишган бармоқлилар (Symphalangus) ra 1 тур (S. Syndactylus) киради. Асл Гиббонлар эркаги танасининг уз. 40 — 64 см, вазни 4—8 кг, сиамангларники — 47—60 см, вазни 9,5—12,5 кг (20 кг гача). Жинсий диморфизм яхши ривожланмаган. Юнги қалин, ранги ҳар хил: кулранг ёки сарғиш-қўнғир тусдан қора ранггача (сидирға тусли Гиббонлар ва сиамангда). Асл Гиббонлар — Жан. Хитой, Ҳиндихитой, Суматра, Ява, Калимантан о. ларида; сиаманг эса Суматра о. ва Малакка я. о. да тарқалган. Гиббонлар жуфт ёки 6 тадан, баъ-зан 20—30 тадан бўлиб дарахтларда яшайди, жуда енгил ва тез ҳаракат қилади. Ўсимликларнинг меваси, барглари, куртаклари, гуллари, ҳашаротлар, қушларнинг тухуми, жўжалари билан озиқланади. Уя қурмайди, шохлардаги қалин. барглар устида ухлайди. Овози, айниқса катта бўғиз халталарига эга бўлган қора Гиббонлар ва сиамангда жуда баланд. Бўғозлик дари 210—235 кун. 5 — 10 ёшида жинсий вояга етади, 30—35 йил яшайди. Қалпоқчали гиббон (Н. pileatus), бир хил тусли гиббон (Н. concolor), клосс гиббон (Н. Klossii) Халқаро Қизил китобга киритилган.