ГЕТЕРОМОРФОЗ

ГЕТЕРОМОРФОЗ (юн. heteros — бошқа, бўлак ва morphe — шакл) — ҳайвонларда олиб ташланган органнинг регенерация йўли билан унга ўхшамайдиган бошқа бирига алмашиниши. Мас, ўн оёқпи қисқичбақасимонларда йўқотилган поячали мураккаб кўзларининг ўрнига мўйловлар ўсиб чиқиши ёки боши қирқиб ташланган ёмғир чувалчанги бошининг ўрнига дум қисмининг ўсиб чиқиши ва ҳ. к. Г. бир ҳужайрали содда ҳайвонлардан бошлаб хордалиларгача бўлган кўпчилик ҳайвонлар учун хос, лекин кўпроқ тубан организмларда учрайди.