ГЕРЦШПРУНГ—РЕССЕЛЛ ДИАГРАММАСИ — юлдуз спектри ёки т-раси билан юлдуз ёрқинлиги орасидаги боғланишни ифодалайдиган диаграмма. Дания астрономи Э. Герцшпрунг ва америка астрономи Г. Ресселл тузишган. Абсцисса ўқига юлдузнинг спектрал синфлари, ордината ўқига мутлақ юлдуз катталиги қиймати қуйилади. Герцшпрунг—ресселл диаграммаси — Р. д. ёрдамида юлдузларни физик хусусиятлари бир хил бўлган гуруҳларга ажратиш ва баъзи физик тасвирлари орасидаги боғланишни ўрганиш мумкин. Герцшпрунг—ресселл диаграммаси — Р. д. асоган Қуёш системасига яқин юлдузларни ўрганиш натижасида тузилган.