ГЕРМАНИДЛАР — германийнинт металлар билан ҳосил қилган бирикмалари. Германидлар ялтироқлиги металларга хос, мўрт, қаттиқ моддалар. Иккиламчи (мас, FeGe, Cu3Ge) ва учламчи (мас, MnAlGe) Г. мавжуд. Кўпчилигининг суюқланиш т-раси юқори. Mac, Zr5Ge3 нинг суюқланиш т-раси 2330°, HfGe3 ники 2200», Th3Ge2 ники 2000°. Г. аксариятининг электр ўтказувчанлиги металларга ўхшаш, ўта ўтказувчанлик ҳолатига ўтиш т-ралари юқори. Mac, V3Ge учун у 6,0°К ва Nb3Ge учун эса 6,9°К. Г. орасида яримўтказгичлар (мас, Mg2Ge), ферромагнетиклар (мас, Мп5Се) ҳам бор. Ишқррий ва ишқорий ер металларининг Германидлари ҳавода оксидланади, сувда гидролизланади, кислоталар таъсирида ажралади. Германидлар тегишли элементларни қиздириш ёки эритиш, шунингдек эритмаларни электролиз қилиш, оксидларни қайтариш ва б. усуллар билан олинади. Баъзи Германидлар яримўтказгич ва магнит материаллар, ядро техникаси ва термоэлементлар учун хом ашё, қотишмаларнинг мустаҳкамлигини оширувчи моддалардир.