ГЕРМА

ГЕРМА (юн. hermes) — бош ҳайкали б-н тугалланган тўрт қиррали устун. Дастлаб юнон мифологиясидаги савдо худоси ва йўловчилар ҳомийси Гермеснинг (номи шундан), кейинчалик бошқа худоларнинг, мил. ав. 5-а. дан давлат арбоблари, файласуфлар ва б. нинг портретлари тасвирланган. Қад. даврда чегара белгилари, йўл кўрсаткичлари ва ш. к. вазифаларни ўтаган; 16-а. дан безак ва боғ ҳайкаллари сифатида кенг тарқалган. Ўзбекистонда ҳам Герма намуналари яратилган.