ГЕРАСИМОВ Михаил Михайлович

ГЕРАСИМОВ Михаил Михайлович [1907.2(15).9, Петербург – 1970.21.7, Москва] — антрополог, археолог ва ҳайкалтарош; одамнинг калла суяги асосида қиёфасини тиклаш илмий мактаби асосчиси. Тарих фанлари дри (1956). Ўрта Осиёга уюштирилган археологик экспедицияларда қатнашган. Сибирдаги Мальта, Сурхондарё вилоятидаги Мачай гори, Тешиктош гори, Тошкент вилоятидаги Обираҳмат ғори каби ибтидоий маконларни текширган. Герасимов ўзи ишлаб чиққан усул билан қад. одамлар (питекантроп, синантроп, неандерталь) қиёфаси (мас, Тешиктош ғоридан топилган мустье одами юз тузилиши)ни ва бир неча тарихий шахслар (Ярослав Мудрий, Иван Грозний, Амир Темур, Ибн Сино, Рудакий, Шиллер, Шоҳрух, Улуғбек ва б.) ҳайкал-портретини яратган.