ГЕРАКЛИЙ

ГЕРАКЛИЙ — Боспор подшолигиниит Азов денгизи бўйларида жойлашган шаҳри. Юнон географлари Страбон, Птолемей асарларида қайд этилган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, Гераклийнинг қолдиқлари Казантип бурнидаги (ҳоз. Қрим я. о. нинг Мисово қишлоғи яқинида) шаҳар харобаси ўрнида бўлган. Қазишмалар натижасида милоднинг дастлабки асрларига оид иморатлар қолдиқлари ва ёнғин қатлами очилган. Афтидан Гераклий тахм. 270 й. да готлар томонидан вайрон этилган.