ГЕРА

ГЕРА — Германиядаги шаҳар, Тюрингия ерида. Вайсе-Эльстер дарёси соҳилида. Аҳолиси 128 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Тўқимачилик (жун газлама тўқишнинг қад. маркази), машинасозлик саноатлари ривожланган. Пойабзал, резина, мебель, озиқ-овқат корхоналари, пианино ф-каси, театр, ботаника боғи, кончилик ин-ти бор.

13—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақданган. Шаҳарга 995 й. да асос солинган.