ГЕОКИМЁВИЙ АНОМАЛИЯ — Ер пўстининг муайян кимёвий элементлар ёки улар бирикмаларининг концентрацияси кларкцан кўплиги ёки камлиги билан фарқ қиладиган ва фойдали қазилмаларда йиғилган жойига нисбатан (руда жисми, нефть ёки газ уюми ва б.) қонуниятли жойлашган участкаси (ер юзаси). Геокимёвий аномалия манфий ва мусбат бўлади. Мусбат Геокимёвий аномалияда тог жинсларида элементлар кларкдан 2—3 марта кўп, манфий Геокимёвий аномалияда эса аксинча бўлади. Геокимёвий аномалия мусбат ёки манфий бўлишидан қатьи назар геологик кидириш ва суратга тушириш (съёмка) ишларида қўлланилади. Мас, Ўрта Осиёда уран конларини қидиришда манфий Геокимёвий аномалия, олтин конларини қидиришда эса маргимушнинг мусбат Геокимёвий аномалияси муҳим роль ўйнайди.