ГЕМОЦИАНИНЛАР

ГЕМОЦИАНИНЛАР — баъзи моллюскалар ва бўғимоёқлилар гемолимфасининг кўк яшил рангли нафас олиш пигменлари. Гемоцианинлар организмда кислородни ташиш функциясини бажаради. Кимёвий таркиби — мураккаб оқсиллар (металлопротеидлар)дан иборат. Гемоцианинлар кўпчилик моллюскалар гемолимфасида эриган ҳолда бўлади. Оксидланган Гемоцианинлар кўкиш рангли, қайта тиклангандан сўнг рангсиз бўлади.