ГЕМАТУРИЯ

ГЕМАТУРИЯ (гемато… ва юн. шоп — сийдик) — сийдиқда қон бўлиши, қон аралаш сийдик келиши. Буйрак ва сийдик йўли касалликларида (нефрит, буйрак сили ва ўсмасида, буйрак тоши касаллигида, сийдик йўллари шикастланганда), гоҳо юрак-томир ва қон касалликларида, шунингдек баъзи юқумли касалликларда кузатилади. Гематурияда сийдик ним пушти, қизғиш ва тўқ қизил бўлиб, катта-кичик ва шакли ҳар хил қон ивиқлари аралашиб чиқади. Гематурияга сабаб бўлган асосий касаллик даволанади.